Душанба куни Франция бош вазири Мануэль Вальс ҳукуматнинг истеъфога чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда Елисей саройи баёнотига асосланиб “РИА Новости” хабар беради.
Франция президенти ҳукумат истеъфосини қабул қилди ва Франция бош вазири Мануэль Вальсга вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тузишни буюрди.
Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, вазирлар маҳкамасининг истеъфоси Франция иқтисодиёт вазири Арно Монтебурнинг танқиди билан боғлиқ. Иқтисодиёт вазири мамлакат президенти Олланд ва бош вазир Вальс олиб борган иқтисодий сиёсатини танқид қилган. Шунингдек, Германия ҳам Монтебурнинг танқидига учради.
Кейинчалик Франция бош вазири Монтебурнинг баёноти юзасидан изоҳ бериб ўтди.
“Монтебур чегарани босиб ўтди. Иқтисодиёт вазири ҳукумат сиёсати ва унинг ҳамкорларига нисбатан бундан фикр билдириши мумкин эмас”,-деди Мануэль Вальс.