АсосийDunyo

Испания гвардияси Марокаш қиролини жиноятчи билан адаштириб юборди

Испания фуқаролар гвардияси ходимлари Марокаш қироли Муҳаммад VI ни жиноятчи билан адаштириб юборишди. Бу ҳақда  El Mundo нашри хабар бермоқда.

Воқеа 7 август куни Испаниянинг шимолий соҳилларида содир бўлган. Қирол ёзги таътилни ўтказгани келган бўлган. Икки катер ва уч гидроциклни кўрган Испания фуқаролар гвардияси ходимлари текширув ўтказишга қарор қилишган. Улар қиролдан ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишган, бу эса ўз навбатида қирол ғазабини келтирган.

Нашрнинг ёзишича, ушбу ҳудудда кемачалар ёрдамида африкалик муҳожирлар ва жиноий гуруҳларнинг гиёҳванд моддаларни ташиш ҳолатлари кўп кузатилган.  

Шундан сўнг, Марокаш қироли дарҳол Испания қироли Фелипе VI’га қўнғироқ қилади. Испания қироли эса Ички ишлар вазири Хорхе Фернандес Диас билан боғланади. Натижада гвардиянинг юқори лавозимдаги шахслар Марокаш қироли ҳузурига ташриф буюриб, ундан кечирим сўрашди. Қирол эса жавобан гвардиячилар ўз ишларини аъло даражада бажарганликларини, аммо, унга нисбатан ҳурматсизлик қилишганини айтган.

    Бошқа янгиликлар