Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Пётр Порошенко илк бора расман учрашишди. “ИТАР-ТАСС”нинг хабар беришича, учрашув 2 соат давом этган.
Икки президент мулоқоти 26 август куни, Минск шаҳрида ёпиқ эшиклар ортида ўтди.
Учрашувда бир қатор масалалар, ҳусусан, Украинадаги вазият, энергетика, Украина шарқида давом этаётган тўқнашувларни тўхтатиш ва бошқа зарур масалалар муҳокама қилинди.
Икки мамлакат президенти жорий йилнинг июнь ойида Нормандияда кўришишган эди. Улар Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд иштирокида 10 дақиқа давомида “тик оёқ”да суҳбатлашишган.