1

Июнь ойида Россияда бирорта ҳам Ravon автомобили сотилмади

ИҚТИСОДИЁТ 06.07.2018, 14:30
Июнь ойида Россияда бирорта ҳам Ravon автомобили сотилмади

2018 йил РФ автобозори ҳисобот ойида 10,8 фоизга ошган бўлса-да, июнь ойида Ўзбекистоннинг Ravon автомобиль бренди Россияда бирорта ҳам автомобиль сота олмади. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг янги ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботда таъкидланишича, энг кўп маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотидир. Шу билан бирга, 2018 йил июнь ойида автомобиллар савдосининг 10,8 фоизга ўсиши кузатилган. 2017 йилнинг шу даврига таққосланганда 15 261 она автомобиль кўпроқ сотилган, жами 156 351тани ташкил этган.

2018 йилнинг январь – июнь ойларида жами 849 221 та автомобиль сотилгани қайд этилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг RAVON бренди Россия автобозорида ўз ўрнини йўқотган. У топ-25 таликка ҳам кира олмаган. Ўтган йилнинг шу ойида компания Россияда 1 239 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлган бўлса, 2018 йилнинг илк 5 ойи мобайнида жами 5 184 та RAVON брендидаги машиналар сотилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1