1

Клублар легионерларимизни Осиё ўйинларида иштирок этишлари учун рухсат бермади

СПОРТ 27.08.2014, 13:19
Клублар легионерларимизни Осиё ўйинларида иштирок этишлари учун рухсат бермади

Октябрь ойида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз таркиб борасида муаммоларга дуч келди.

Маълумки, Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасида 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчи жамоага жалб қилиниши мумкин.

Миржалол Қосимов ушбу  вазифани БАА ва Жанубий Кореяда фаолиятини давом эттираётган Азиз Ҳайдаров ҳамда Сервер Жепаровга ишониб топширмоқчи эди. Аммо, футболчиларимиз клублари уларни Осиё ўйинларида тўп суришларига рухсат бермади. Сабаби, мусобақа ФИФА кунлари ўтказилмайди. Яъни мусобақа ўтказилаётган даврда клублар миллий чемпионат учрашувларида иштирок этишлари керак.

“Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров сингари ёши каттароқ тажрибали ўйинчиларни ҳам терма жамоага қўшиб олишни олдиндан ўйлаб юргандим. Бироқ Осиё ўйинлари ФИФА кунига тўғри келмаслиги учун бу борада муаммоларга дуч келишимиз мумкинлигини ҳам аввалдан сезгандим. Шунга қарамасдан улар учун ҳаракат қилиб кўрдик. Аммо рад жавобини олдик ”,-дейди Миржалол Қосимов Championat.Asia нашрига берган интервьюсида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1