Пойтахт кўчаларида машҳур хонанда, София Ротарунинг концерти ҳақидаги эълонлар пайдо бўлганига анча бўлди.
Куни кеча хонанданинг ўзи ҳам ўзбекистонлик мухлисларига видео-мурожаат билан чиқиб, Тошкентдаги концертни интиқлик билан кутаётганлигини маълум қилди.
Видео-мурожаат мазкур концерт ташкилотчиси “ART MODERN MUSIC” халқаро продюссерлик маркази расмий сайти www.artmusic.uz га жойлаштирилган.
Концерт 2014 йил 3 сентябрь куни соат 19.00 да “Истиқлол” концерт саройида бошланади. Билетлар концерт саройи кассаларида сотилмоқда.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, София Ротарунинг ушбу концерти мухлислар учун унутилмас воқеа бўлиб қолади. Боиси хонанда концертга ўзгача тайёргарлик кўрмоқда.





