Миср ҳукумати мамлакат собиқ президенти Муҳаммад Мурсийни маълум муддатга қўлга олиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Собиқ президент махфий ҳужжатларни Қатар ҳукуматига юборганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Gazeta.ru MENA ахборот агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, Мурсий президентлик даврида “Ал-Жазира” телеканали ёрдамида мамлакатнинг миллий хавфсизлиги билан боғлиқ маълумотларни Қатар ҳукуматига юборган.
23 июнь куни Мисрда “Ал-Жазира” телеканалининг уч нафар журналисти “Мусулмон биродарлар” ва собиқ президент Муҳаммад Мурси билан ҳамкорлик қилганлари учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.





