Тошкентда Марказий Осиё футбол уюшмалари (CAFA) U16 чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Мусобақанинг сўнгги турида Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлари беллашди. Ўйинда устунликка эга бўлган ўзбекистонликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Бу натижадан сўнг, барча ўйинларда ғалаба қозониб, 9 очко жамғарган Ўзбекистон U16 мусобақа ғолиби бўлди.
Турнирнинг сўнгги ўйинлари ниҳоясига етгач, ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди.






