1

Иссиқ кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кондиционер ва вентиляторлар тарқатилмоқда (фото)

ЖАМИЯТ 12.07.2018, 13:07
Иссиқ кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кондиционер ва вентиляторлар тарқатилмоқда (фото)

Сирдарёда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ташаббуси билан вилоятнинг мутасадди раҳбарлари вилоят ҳудудларидаги ёши улуғ инсонларнинг ҳолидан ҳабар олиш, шифохоналарда беморлар учун яратилган шароитларни ўрганиш ҳамда жисмоний нуқсони бор, оғир бетоблиги туфайли бир жойда ётиб қолган, ижтимоий кўмакка муҳтожлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиш ва уларга имкон қадар вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига совутиш мосламалари (вентилятор, кондиционер) олиб бериш ташаббусини билдирди.

Ушбу ташаббус вилоятнинг барча фаоллари томонидан қўллаб-қувватланди ва бундай хайрли ишлар вилоят, туман, шаҳарларда бошлаб юборилди.

Вилоят ва туман, шаҳар сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан бундай эзгу ташаббус фаоллик билан олиб борилмоқда. Натижада бир қанча эзгу ишлар амалга оширилди.

Гулистон туманида истиқомат қилувчи 1903 йилда туғилган 115 ёшли Хасанова Мусал момо Ўзбекистон 24 телеканалини мунтазам кузатиб боришини, Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган эзгу ишларни ўз кўзи билан кўриб қувонаётганлигини айтиб, бундай эзгу ишларни амалга оширилишида доимо қўллари дуода эканлигини айтиб ўтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1