АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлигига қарашли автотранспорт воситаларининг рақамлари ўзгаради

'Мудофаа вазирлигига қарашли автотранспорт воситаларининг рақамлари ўзгаради'ning rasmi

Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратига қарашли хизмат машиналарига янги турдаги автомобиль рақамларини ўрнатиш бошланди. Вазирлик матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу рақамлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБга қарашли «Ўзавтомотобелги» ДУК билан келишган ҳолда жорий этилмоқда.

Янги автомобиль рақамининг аввалгисидан фарқи — у эндиликда оқ фонда ва тўртта рақам кетма-кетлигидан иборат бўлади.

Масалан, «01 0047 МV» автомобиль рақамидаги 01 — Тошкент шаҳри ҳудудига тегишли эканлигини, 0047 — тартиб рақамини, МV — Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратининг хизмат автомобильи эканлигини билдиради.

2018—2019-йиллар давомида Мудофаа вазирлиги қўшинларига қарашли барча турдаги ҳарбий автотранспорт воситаларига тўртта рақамлар кетма-кетлигидан иборат қора фондаги автомобиль рақамлари ўрнатилади.

Бошқа янгиликлар