Киномухлислар энг машҳур фильмлардаги қизиқарли хатоларни топишди, дея ёзмоқда News.day.az нашри.
“Шафақ”
Автомобиль ойнасидаги камера акси. Бу кенг тарқалган хато.

“Бадном бўлган разиллар”
Немис офицерининг кўкрак нишонига қаранг – дам йўқолиб қолади, дам пайдо бўлади.

“Терминатор 2: Маҳшар куни”
Терминатор Жон Коннорни танаси билан ҳимоя қилади ва елкаси ўқдан илма-тешик бўлиб кетади. Аммо бир неча дақиқадан сўнг Терминаторнинг кийими янгидек кўринади.

“Кариб денгизи қароқчилари: “Қора марварид” лаънати”

Афтидан, Жек Читтакнинг жамоасида замонавий мода ишқибозлари бўлган, шекилли.

“Терминатор 3: Машиналар исёни”
Жон ва Кейт кичикроқ оқ самолётда учишади. Аввалбошда учоқнинг рақами – N3035C, лекин кейин ерга қўнгандан сўнг N3973F га алмашади.

“Мария-Антуанетта”
Билимдонларга савол: Францияда 18-асрда зодагонлар орасида Converse кедалари машҳур бўлганми?

“Шубҳали шахслар”
Аввалига тўртта двигатель, кейин эса иккита. Қизиқ...

“Гладиатор”
Қадимги римликларда, афтидан, газ-баллонли аравалар бўлган кўринади.

Яна-тағин “Гладиатор”
Ўша замонларда самолётлар бўлмаган, шекилли... Ёки адашяпмизми?







