1

Боши тескари ҳолатда туғилган бразилиялик шифокорларни лол қолдирмоқда

ДУНЁ 02.09.2014, 14:34
Боши тескари ҳолатда туғилган бразилиялик шифокорларни лол қолдирмоқда

37 ёшли ушбу бразилиялик фуқаро кам учрайдиган суяк касаллиги билан дунёга келган. Касаллик оқибатида унинг боши чаппасига ўгирилган. Ногирон фарзандни дунёга келтирган аёлга, яъни Клаудио Виейра де Оливейранинг онасига болани очлик асосида ўлдиришни бир неча бор таклиф қилишган. Аммо аёл бундай жирканч ишни қилишдан бош тортган ва фарзандини гарчи у ногирон бўлса-да, бошқалардан кам кўрмаган ҳолда катта қила бошлаган.

Шифокорлар унинг нафақат бирор билим ўзлаштира олишига балки умуман яшаб кетишига ҳам шубҳа қилишган эди. Айни вақтда Клаудио Виейра де Оливейра ҳисобчи бўлиш орзусида, бундан ташқари у буюк нотиқ бўлиш истагида, деб ёзади www.day.az нашри. 

“Мен ўзимни бошқаларга тобе ҳис қилишни ёмон кўраман. Болалигимда шуғулланиш учун албатта бирор машғулот топардим. Мен бошқалар каби компьютерда ишлашим, интернетдан фойдалана олишим ҳам мумкин. Орзуим буюк нотиқ бўлиш. Шу кунларда турли давлатлардаги кўплаб ташкилотлардан нотиқлик қилиш борасида таклифлар келиб тушмоқда” дейди Клаудио Виейра де Оливейра.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1