АсосийJamiyat

“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

'“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди, деб хабар берди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Хабарда билдирилишича, қўшимча қўйилган №256/255-сонли поезд 17, 19, 21, 23, 25 июл кунлари Тошкент-Жанубий вокзалидан Урганч томон соат 14:30да йўлга чиқади. 19, 21, 23, 25, 27 июл кунлари эса Урганч вокзалидан пойтахтга соат 10:00да қайтади.

"Қўшимча маълумотларни жойлардаги ҳудудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олишингиз мумкин", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар