1

Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида илонни тутиб олишди

ЖАМИЯТ 17.07.2018, 19:08
Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида илонни тутиб олишди

2018 йил 14 июль куни соат 19:38 да Тошкент Қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига Учтепа тумани Саккокий-1 4-тор кўчаси, 10-уйида яшовчи фуқаро Турдиалиев Ҳ. томонидан мурожаат келиб тушган. У яшайдиган уйнинг ётоқхонасига илон кирганлиги тўғрисида хабар берган.

Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига бориб, асбоб-ускуналар ёрдамида хонадон ичидаги илонни ушлаб, хатарсиз жойга қўйиб юборилган. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун: Тошкент шаҳар Қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига 2018 йилнинг 11 июль кунидан 16 июль кунига қадар, жами 1352 та қўнғироқ келиб тушган ва уларнинг барчаси ижобий ҳал этилган.

Шулардан 16 тасига бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан жойига чиққан ҳолда зарурий ёрдамлар кўрсатилиб, фуқароларнинг ҳаётлари сақлаб қолиниши, уларнинг соғлиғига ва мол-мулкига зарар етишининг олди олинди. Қолган мурожаатлар турига қараб маъсул бошқарма ва хизматларга етказилиб, уларнинг ўз вақтида ижро этилиши назоратга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1