1

Тошкентда илк ер ости чиқиндихонаси ўрнатилди (фото)

ЖАМИЯТ 18.07.2018, 09:24
Тошкентда илк ер ости чиқиндихонаси ўрнатилди (фото)

Тошкент шаҳрида чиқиндиларни вақтинча ер остида сақловчи махсус қутилар ўрнатилади. Бу ҳақда Экология қўмитаси маълум қилди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи».

Қайд қилинишича, чиқинди қутисининг ичида 1100 литр ҳажмга эга контейнер жойлашган. Агар қутилардан бири чиқинди билан тўлган бўлса-ю, унга ахлат тўла челак ушлаб олган ҳолда яқинлашсангиз, тўла қутининг қизил чироғи ёниб, ёнидаги контейнерга ўтишингиз ҳақида огоҳлантириш беради.

Эътиборлиси, ушбу чиқинди қутилари тизими қуёш батареялари ёрдамида ишлайди. Шунингдек, улар жойлашган ҳудудни тасвирга олишга мўлжалланган кузатув камералари ҳам ўрнатилган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1