1

Ўзганинг ёрини олиб омонат....ўйнамади, кулмади, бўлди хижолат...

ЖАМИЯТ 18.07.2018, 09:27
Ўзганинг ёрини олиб омонат....ўйнамади, кулмади, бўлди хижолат...

Андижонда қизиқ ҳангомалар. Аммо бироз хижолатли. Хуллас Сайёра Носирова ва Равшанбек Олимов (исмлар-шарифлар ўзгартирилган) шу йилнинг май ойида танишиб қолди. Кўр-кўрни қоронғида топади, деганларидек улар дарров тил топиша қолишди. Ҳаётда оқ-қорани таниган бу инсонлар шу тариқа ишқий саргузаштлар оламига ғарқ бўлишди. Аммо тўсатдан Сайёранинг фикри бузилди.

Кунлардан бир куни тўсатдан у Равшанбекка “Ишқий муносабатларимизни тасвирга туширганман. Интернетга жойлаб юборсам биласизми, нима бўлади? Бутун эл-юрт олдида шарманда бўласиз. Аёлингиз сизни тарк этади, фарзандларингиз эса... Ота-онангизнинг қарғишига қоласиз”, деса бўладими?

Ана шунда аёлнинг макрига учган Равшанбек “Нима хоҳлайсан, гапир” дейишдан бошқа чораси қолмади. Аёл ҳам анойилардан эмас экан нақд 25 минг доллар берсангиз, ўртамиздаги сир сирлигича қолишини айтади.

Боши қотган Равшанбек нима қилишини билмай Андижон шаҳар ички ишлар бошқармасига мурожаат этди. Аёл 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган пайтида қўлга олинди.

"Халқ сўзи" нашрининг вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизматидан олган маълумотига кўра, ҳозир ушбу иш юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1