АсосийDunyo

Япония вазирлар маҳкамаси истеъфо берди

3 сентябрь куни Япония вазирлар маҳкамаси истеъфо берди. Шу куннинг ўзида Япония императори мамлакат бош вазири Синдзо Абэ томонидан тақдим этилган ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Бош вазир 11 нафар вазирни ўзгартирди.  Аммо, Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида, бош вазир ўринбосари ҳамда молия вазири Таро Асо ва вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга ўз лавозимларида қолишди.

Шунингдек, Япония бош вазири Синдзо Абэ 5 нафар аёлни вазир лавозимига тайинлади. Хабарда ёзилишича, Абэ шахсан ўзи мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланиш ишларида аёллар иштирокини қўллаб-қувватламоқда.   

    Бошқа янгиликлар