1

Навоийда сувда чўкаётган 8 ёшли қизалоқ қутқариб қолинди

ЖАМИЯТ 18.07.2018, 11:05
Навоийда сувда чўкаётган 8 ёшли қизалоқ қутқариб қолинди

15 июл куни Навоий вилояти Қизилтепа туманида “Тўдакўл” сув ҳавзасининг чўмилиш учун мўлжалланган қисмида 8 ёшли қизча ота-онаси билан чўмилишга келади.

Шундан сўнг назоратсиз қолган бола ҳаво орқали тўлдирилган баллон ёрдамида чўмилаётган вақтида сувга тушиб, чўка бошлайди.

Мазкур воқеани кузатиб турган ва айни дамда навбатчиликни ўтаётган Навоий вилояти ФВБ қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, қутқарув ишларига киришади. Амалга оширилган сайи-ҳаракатлар натижасида, қизча ўз вақтида қутқариб қолинди ҳамда ота онасига соғ-саломат топширилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1