1

Ўзбекистон Тожикистонга янги мактаб қуриб беради

ЖАМИЯТ 20.07.2018, 10:43
Ўзбекистон Тожикистонга янги мактаб қуриб беради

Ўзбекистон Сўғд вилоятида янги умумтаълим мактабини қуришни режалаштирмоқда, деб хабар берди "Халқ сўзи" нашри “Сўғд” ахборот агентлигига таяниб.

Хабарда айтилишича, 630 ўқувчига мўлжалланган мактаб Спитамен туманида барпо этилади. Бу ҳақдаги битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган ташрифи давомида имзоланган.

“Спитамен тумани маъмурияти ўзбекистонлик мутахассисларга қурилиш учун бир нечта жой таклиф этилган. Аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган”, - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1