АсосийJamiyat

Пойтахтда "Chilla Fest – 2018" фестивали ўтказилади

'Пойтахтда "Chilla Fest – 2018" фестивали ўтказилади'ning rasmi

Ёзнинг жазирамаси авжига чиққан шу кунларда кечки салқинда истироҳат боғлари, сўлим гўшалар, сув бўйларида оилавий сайр этишнинг гашти ўзгача.

Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги 29 июль куни йирик миқёсдаги маданий-маърифий, кўнгилочар лойиҳа – "Chilla Fest – 2018" фестивалини ўтказишни режалаштирмоқда. Тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари учун айни муддао бўлган мазкур фестиваль Тошкентдаги бешта боғда – "Локомотив", CentralPark, Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи, "Анҳор-Локомотив", GreenPark каби масканларда оилавий сайллар тарзида ўтказилиши кўзда тутилган.

Фестиваль дастури етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган барчанинг кўнглини олишга мўлжалланган. Байрамона ва кўтаринки руҳда ўтувчи ушбу фестиваль барча орзиқиб кутадиган дам олиш кунининг ғоят мазмунли ва қизиқарли бўлишига, оилавий ришталар янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

    Бошқа янгиликлар