АсосийJamiyat

Нукусда муайян яшаш жойи бўлмаган 15 кишига биометрик паспорт топширилди

'Нукусда муайян яшаш жойи бўлмаган 15 кишига биометрик паспорт топширилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Нукус шаҳри ички ишлар бўлими ҳамкорликда муайян яшаш жойига эга бўлмаган 15 нафар шахсга кўмак кўрсатди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

— Нукус шаҳридаги муайян яшаш жойига эга бўлмаган 15 нафар шахснинг фуқаролигини расмийлаштириш мақсадида уларга биометрик паспорт бериш чоралари кўрилди, — дейди Нукус шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник А.Ситанов. — Биометрик паспортлар учун тўловлар Нукус шаҳри ҳокимлиги томонидан амалга оширилди. Шунингдек, улар доимий иш жойи ва кийим-кечак билан таъминланди.

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар