1

Бир кечада 362 та йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилгани аниқланди

ЖАМИЯТ 22.07.2018, 17:23
Бир кечада 362 та йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилгани аниқланди

Жорий йилнинг 21-июлидан 22-июл санасига ўтар кечаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 362 та қоидабузарлик аниқланган.

Ўтказилган тунги тадбирлар вақтида хавфсизлик камарини тақмай автомобил бошқариш ҳолати 186 тани ташкил этган. Огоҳлантирувчи йўл белгилари ва светофорга амал қилмаганлиги учун 19 нафар фуқаро жаримага тортилган. Тўрт ҳайдовчи машинани маст ҳолда бошқарган бўлса, 9 киши автомобил бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган. Шунингдек, ҳаракатланиш вақтида автомобилни тақиқланган усулда қувиб ўтиш ҳолати 18 маротаба кузатилган.

Бундан ташқари тадбир давомида тезликни белгиланган меъёрдан оширганлиги учун ЙПХ нозирлари томонидан огоҳлантирилганлар 10 кишини ташкил этди. Улардан икки нафари мотоциклда бўлган. Жумладан, 25 ёшли Ш.Бегзод Каwасаки, 26 ёшли Р.Баҳодир Ҳонда русумидаги мототранспорт воситаларини ҳайдовчилик гувоҳномаларсиз бошқарганлар.

Уч нафар фуқаро нафақат тезликни оширган, балки спиртли ичимлик таъсирида бўлган. Улар 41 ёшли Р.Акобир (давлат рақами 30 Д 959 БА) “Нексия”, 50 ёшли К.Рузил (давлат рақами 01 М 346 ТА) “ВАЗ-21099” ва У.Жаҳонгир (давлат рақами 01 А 252 ДА) “Нексия” автомобилида ҳаракатланганлар.

Шунингдек, ЙПХ нозирлари томонидан тўхтатиб текширилганда тўрт кишининг автомобил бошқариш ҳуқуқни берувчи ҳужжатлари йўқлиги аниқланган. Улардан бири, “Нексия” (давлат рақами 01 З 330 ТА) автомобили эгаси 25 ёшли К.Азиз инспекторнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай тезликни ошириб қочиб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1