Буюк Британияда икки ўрмон мушуги сақлаб қолинди, дея хабар қилди М24.ru нашри.
Бу тур мушуклар ўта ноёб ҳисобланади. Оч ва ҳолдан тойган мушукчалардан эндиликда ветеринарлар хабардор бўлиб туради. Мана шу икки топилма ҳисобига мазкур мушуклар популяцияси олти фоизга – 35 тадан 37 тага ошди.






