Индонезиянинг Бали оролида бир маймун туристнинг қўлини тишлаб олди, деб маълум қилмоқда Interfax.ru нашри.
Балидаги Муқаддас ўрмонда сайр қилиб юрган турист маймун билан суратга тушмоқчи бўлади. Шунда маймун туристнинг сумкасини олиб қўяди. Сумкасини қайтармоқчи бўлганида маймун туристнинг қўлини тишлаб олади. Шундай бўлса-да, турист сумкасини қўлга кирита олди. Афтидан, маймун оч қолган кўринади.






