1

Самарқанд шаҳар ҳокими тўғридан-тўғри телемулоқотда саволларга жавоб беради

ЖАМИЯТ 23.07.2018, 19:08
Самарқанд шаҳар ҳокими тўғридан-тўғри телемулоқотда саволларга жавоб беради

22 июль якшанба куни Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов вилоят телевидениеси орқали очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри хабар берди.

Бир ярим соат давом этган тўғридан-тўғри эфирда Ф.Раҳимов аҳоли саволларига жавоб берди. Унда шаҳарда амалга оширилаётган ишлар, муаммоларни бартараф ҳақида сўз борди.

Жумладан, Жўйичуқур маҳалласида яшовчи Тоир Рашидов йўл кенгайтирилиши муносабати билан яшаб турган уйи тўлиқ бузилишга тушгани, ҳокимият томонидан товон тариқасида Мотрид ҳудудидан 400,0 квадрат метр ер майдони ва пул маблағи ажратилганини билдирди. Ва, ҳозирги кунда қурилаётган арзон уй-жойлардан уй олишимиз мумкинми, деб савол берди.

Унга жавобан мулоқотда иштирок этаётган мутахассислар тегишли ҳужжатлар билан ҳудудий комиссияга мурожаат қилиши зарурлигини айтишди.

Қўрғонча маҳалласида яшовчи фуқаро Суҳроб Ҳожиев «Фуқароларга тегишли бино, иншоотларнинг бузилишига тушиши ёки тушмаслиги тўғрисида қандай маълумот олиш мумкин?» дея савол берди.

Унинг саволига ҳоким бугунги кунда «Тошкент бошплан лойиҳалаштириш изланиш Тадқиқот Институти» давлат унитар корхонаси томонидан шаҳар Бош режаси ишлаб чиқарилаётгани ва тасдиқланиш арафасида бўлганлиги сабабли бино-иншоотлар бузилишига тушиш-тушмаслиги тўғрисида ҳозирча маълумот берилиши тўхтатилганини билдирди.

Кўксарой маҳалласида яшовчи Гулзода Қулматова «Ногиронлиги бўлган хотин-қизларга қандай имкониятлар бор?» дея савол билан мурожаат қилди.

- Бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилмоқда, - деди ҳоким. – 2018 йилнинг 6 ойи давомида махсус ишчи гуруҳ томонидан 41 нафар фуқаро уй-жойга муҳтож деб топилган ва уларга 41 та хонадон ажратилди. Ҳокимлик ва йирик корхона-ташкилот томонидан 18 нафар шу тоифага кирувчи хотин-қизларга тикувчилик машиналари олиб борилди.

Очиқ мулоқот чоғида кўплаб савол ва мурожаатлар тушди. Бу саволлар ҳам эътибордан четда қолмади ва тўғри, ошкора жавоблар берилди.

Афсуски, мулоқотда Самарқанд шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шаҳар ҳусн-тароватини янада оширишга кўмак берадиган таклиф-мулоҳаза, ташаббус деярли учрамади. Одамларнинг ўз шаҳрига бўлган муносабати нечоғли экани билиниб қолди. Ҳоким билан мулоқот «бетга айтганнинг заҳри йўқ» деганларидек, очиқ, ошкора бўлмоғи лозим эди. Бу эса ҳаммамиздан фаол бўлишимизни талаб қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1