Россияда Амур узра узалган кўприк майдончасида кўприк устунларига қўшилиб қурилиш крани ҳам қулаб тушди, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Маълум бўлишича, тошқин сувлар сатҳи одатдагидан кўра баландроқ кўтарилган. Оқибатда ушбу қурилиш ҳалокати рўй берган.
Хайриятки, ишчилар фалокат рўй бермасидан аввал эвакуация қилинган. Қурилиш ишлари сув сатҳи пасайганидан сўнг давом этади.






