1

Ўзбек актёрлари ҳинд киноижодкорларининг фильмида суратга тушмоқда

МАДАНИЯТ 24.07.2018, 13:59
Ўзбек актёрлари ҳинд киноижодкорларининг фильмида суратга тушмоқда

Обид Асомов ҳамда Дилноза Кубаева ҳинд киноижодкорларининг фильмида суратга тушмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ўзининг инстаграм’даги саҳифасида маълумот қолдирди:

"Яқинда Ҳиндистонлик киночилар мамалакатимизга келиб, янги бир кинони суратга олиш ишларини бошлаб юборишди ва фильмларига ўзбек актёрларини, шу жумладан мени ва жондан азиз синглим Дилноза Кубаевани, Муқаддас Холиқовани чақиришди. Бухоройи шарифга тезюрар поездда гир этиб бориб, суратга тушиб яна гир этиб қайтиб келдик. Поездда қилинган меҳмондорчилик учун «Афросиёб» жамоасига алоҳида раҳмат. Поездлар ҳамиша шунақа учиб юрсин, тагидан шамол ўтиб тураверсин".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1