Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Артикходжаевнинг топшириғи билан пойтахтнинг Grand Mir (собиқ «Россия») меҳмонхонаси олдидаги чорраҳа ўртасига ўрнатилган соатли минора олиб ташланди.
"Шаҳар марказида ушбу миноранинг пайдо бўлиши ижтимий тармоқларда турли норозиликларни келтириб чиқарганди. Фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, бу минора АҚШдаги «11 сентябрь воқеалари» қурбонлари хотирасига ишланган соат миноранинг кўчирмаси экан.
Тошкентдаги минорада ҳам «Time to remember» ёзувининг борлиги объект дизайни кўчирилганини тасдиқлайди", - дейилган шаҳар ҳокимлиги берган хабарда.

.jpg)






