Футбол бўйича Швейцария чемпионатида “Лугано” ярим ҳимоячиси Драган Михайлович “Сьона” дарвозасига 70 метр масофадан гол ургани билан алоҳида таҳсинга сазовор бўлди, дея маълум қиломқда Gazeta.ru нашри.
Швейцариянинг Сьонасида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлган. Матч бошида Михайлович рақиб жамоа голкипери ўз дарвозасидан узоқлашганини кўргач, ўша заҳотиёқ дарвозабонни жазолаб қўймоқчи бўлган.






