1

Шаҳар марказидаги туннель остига радар ўрнатилди

ЖАМИЯТ 25.07.2018, 12:24
Шаҳар марказидаги туннель остига радар ўрнатилди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлигининг маълумотларига кўра, Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида яна 4 та радар ишга туширилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Автомобиллар тезлигини қайд қилиш қурилмаси “Абдулла Қодирий” кўчасидаги йўл ўтказгичларининг (мост) кириш ва чиқиш қисмларига ўрнатилган. Шаҳарда радарларни кўпайтиришдан мақсад йўл транспорти ҳодисаларини камайтириш ҳамда ҳайдовчиларни тартибга чақиришдир.

Кўпинча ҳайдовчилар туннелда белгиланган тезликдан юқори кўрсаткичда ҳаракатланадилар. Бу уларнинг ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1