1

Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

ЖАМИЯТ 26.07.2018, 10:10
Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июль куни қабул қилинган “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ университет ҳузурида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда физика, математика, кимё ва биология соҳаларига ихтисослашган мактаб фаолияти ташкил этилади.

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Наманган давлат университети ҳузурида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1