1

Тошкентда 45 қаватдан иборат 200 метрлик осмонўпар бино қурилади

ЖАМИЯТ 26.07.2018, 13:05
Тошкентда 45 қаватдан иборат 200 метрлик осмонўпар бино қурилади

"Tashkent City"нинг ҳудудида 200 метр узунликда бўлган 45 қаватли осмонўпар бино қурилади. Бу ҳақда Tashkent City лойиҳаси Facebookдаги саҳифасида маълумот берилган.

Ушбу мажмуада "А+" тоифадаги бизнес-марказлари, беш юлдузли Ritz Carlton отели ҳамда бутиклар галереяси жойлашади.

Tashkent City лойиҳаси саҳифасида осмонўпар биноларнинг вариантлари қўйилган. Интернет фойдаланувчилари аксарияти биринчи вариантдаги бинони қўллаб-қувватлашган.

Фото Tashkent City.

Фото Tashkent City.

Қурилиш Murad Buildings компанияси томонидан амалга оширилади. Бино Ўзбекистонда энг баланд иншоот бўлади. Муҳандисликнинг энг асосий вазифаси – иншоотнинг мустаҳкамлиги. Мутахассислар минтақанинг сейсмий ҳусусиятини ҳисобга олишади.

Қурилишга ҳалқаро мутахассислар жалб қилинган. Хорижий шериклар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

Осмонўпар бинонинг ресторанидаги кузатув майдончасидан шаҳарнинг ажойиб манзарасини кузатиш мумкин.

"Мажмуанинг қуйи қаватларида тантаналар зали, SPA салон, фитнес-клуб, ресторан, маиший хизмат кўрсатиш марказлари ва автотураргоҳ жойлашади", - дейилган хабарда.

Қурилиш ишлари 2018 йил ноябр ойида бошланади.

Бундан аввал, Tashkent City лойиҳасига хорижий компаниялр 1,3 миллиард доллар инвестиция киритишга тайёр эканлиги ҳақида хабар берилганди. Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади, биринчи босқични 2,5 йилдан сўнг якунлаш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1