АсосийJamiyat

Душанбе-Самарқанд йўналишида авиақатнов очилди. Эртага илк парвоз

'Душанбе-Самарқанд йўналишида авиақатнов очилди. Эртага илк парвоз'ning rasmi

Тожикистон Миллий авиакомпанияси Душанбе-Самарқанд йўналишида янги авиақатновни йўлга қўйди. Илк парвоз жорий йилнинг 28 июль санасида маҳаллий вақт билан 9.00 да Душанбе халқаро аэропортидан «Boeing 737-300» авиалайнерида амалга оширилади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, парвоз давомийлиги 45 дақиқани ташкил этиб, бир томоннинг авиачипта нархи 684 сомоний ( 565 минг сўм атрофида).

Душанба-Самарқанд йўналишидаги иккинчи авиақатнов 4 август санасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрель ойида Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилган эди.

    Бошқа янгиликлар