Миннесотада дунёдаги энг катта помидор етиштирилди

ДУНЁ 10.09.2014, 15:47
Миннесотада дунёдаги энг катта помидор етиштирилди

Миннесотада истиқомат қилувчи Дэн Маккой ўз томорқасида ҳажми ва оғирлиги катта бўлган помидорни етиштирди. Бу ҳақда lenta.ru нашри хабар беради.

Дэннинг сўзларига қараганда, Гиннеснинг рекордлари китоби вакиллари ушбу рекорд 2014 йилнинг 1 ноябрида китобга киритишади. Дэн етиштирган помидорнинг оғирлиги 3,8 килограммни ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, катта помидор етиштириш борасидаги рекорд 1986 йили АҚШнинг Оклахома штатида, Гордон Грэм томонидан ўрнатилганди. У етиштирган помидор 3,5 килограмм тош босганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1