1

Навбаҳор туман ҳокими ўринбосари 4 000 АҚШ доллари пора олаётган вақтида қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 30.07.2018, 11:33
Теглар: Видео
Навбаҳор туман ҳокими ўринбосари 4 000 АҚШ доллари пора олаётган вақтида қўлга олинди (видео)

Давлат Хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида Навбаҳор туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Ҳаиров маҳаллий тадбиркордан 4 минг АҚШ доллари ва 16 миллион сўмни пора сифатида олаётган вақтида ушланди.

Маълум бўлишича, Ойбек Ҳаиров пулларни Конимех туманидаги балиқчиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга Навбаҳор туманидаги юқорида дул-дул сув коллекторида мақсадсиз оқиб ётган сувни 6 км дан ортиқроқ масофада ариқ қазиб, олиб келиш учун туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериш эвазига олган.

Дастлабки тергов олди суриштирув жараёнларида Ойбек Ҳаиров туман ҳокимининг ушбу қарорини чиқартириб бериш учун тадбиркордан аввал 3 500 АҚШ доллари ва 4 миллион сўм олганлиги аниқланди.

Ҳозирда Ойбек Ҳайировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддасига асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эътиборингизга "Ёшлар" телеканалида махсус тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1