1

АҚШдаги “қора кун”га 13 йил тўлди (ФОТО)

ДУНЁ 11.09.2014, 10:33
АҚШдаги “қора кун”га 13 йил тўлди (ФОТО)

11 сентябрь - Америка Қўшма Штатларида мотам куни. Бир кунда амалга оширилган тўртта террористик ҳаракатлар оқибатида 2977 киши вафот этди ва 24 киши бедарак йўқолди. Қурбонларнинг кўп қисми оддий аҳоли вакиллари бўлган.

2001 йилнинг 11 сентябрь куни тонгда террористик гуруҳнинг 19 нафар аъзоси 4 та йўловчи самолётини эгаллаб олишган. Улардан иккитаси Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази томон юборилди. Учинчи самолёт террорчилар томонидан Пентагон томон йўналтирилди.  Тўртинчи самолёт эса парвозда йўловчилар ва экипаж аъзолари томонидан самолётни қайта эгаллаб олиш учун ҳаракатлари пайтида Пенсильвания штатида қулади.

Ушбу террористик ҳаракатлар учун жавобгарлик “Ал-Қоида” экстримистик гуруҳи зиммасига юклатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1