АсосийDunyo

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган жиноятчи қамоқхонадан қочиб кетди

2012 йилда уч нафар мактаб ўқувчисини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган жиноятчи АҚШнинг Огайо штатидаги қамоқхонадан қочиб кетди.  Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар беради.

2012 йилнинг фералида 19 ёшли Томас Лейн Шардон шаҳри мактаби овқатланиш хонасида ўт очган. Прокуратуранинг хабар қилишича, жиноятчи одамларга сабабсиз ўқ узган. Ўшанда уч нафар мактаб ўқувчиси унинг қурбони бўлишди. Суд Лейннинг галлюцинация ва психоз билан оғришига қарамай уни ақлан соғлом деб тасдиқлади ҳамда уни шартли равишда озодликка чиқиш имкониятисиз умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Полиция берган маълумотларга кўра, 11 сентябрь куни Лайма шаҳридаги қамоқхонадан Лейндан ташқари яна икки маҳбус қочган. Ҳозирда  улардан бири  қўлга олинди. Жиноятчилар қочишни қандай амалга оширганликлари тўғрисида маълумот берилмаган. Қидирув ишлари қамоқхона яқинидаги ўрмон ва аҳоли яшовчи ҳудудларда ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар