1

Бухорода меҳмонхонасини фоҳишахонага айлантирган аёлнинг қилмишлари ошкор бўлди

ЖИНОЯТ 31.07.2018, 16:58
Бухорода меҳмонхонасини фоҳишахонага айлантирган аёлнинг қилмишлари ошкор бўлди

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида ўзининг меҳмонхонасини фоҳишахонага айлантирган 51 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида Бухоро шаҳар Саллахона кўчаси 8-уйда яшовчи 1967 йилда туғилган, “Umid travel” меҳмонхонасининг раҳбари Муҳаббат Жўраева текин бойлик орттириш мақсадида ушбу меҳмонхонанинг 1-хонасида Жондор туманида яшовчи фуқаролар ўзаро жинсий яқинликда бўлишлари учун алоҳида жой ва шароит яратиб берган. Бунинг эвазига фуқаролардан 150 000 сўм нақд олиб фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Жўраевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1