АсосийJamiyat

Навоийда сохта ички ишлар идораси ходими қўлга олинди

'Навоийда сохта ички ишлар идораси ходими қўлга олинди'ning rasmi

Навоийда ИИБ ходимлари ҳушёрлиги ва эътиборлилиги туфайли сохта ички ишлар идораси ходими “фаолияти”га чек қўйилди.

Асли нуроталик ушбу шахс 1996 йилда “Авазсой” маҳалла фуқаролар йиғинида туғилган бўлиб, “Акватўдакўл” МЖЧда назоратчи сифатида ишлаб келган.

— “Сохта ходимнинг” ички ишлар идораси ходимларининг куз-қиш мавсумига мўлжалланган енги узун кийимда юрганлиги ходимларимизнинг эътиборини тортади, — дейди вилоят ИИБ матбуот гуруҳи раҳбари Ўктам Усмонов. – Навоий шаҳридаги савдо нуқталаридан бирида навбатдаги қинғир ишини амалга ошираётган чоғида қўлга олинди. Унинг ёнидан ички ишлар идораси ходимининг сохта гувоҳномаси ҳам топилди.

"Халқ сўзи" нашри хабарига кўра, айни чоғда мазкур иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар