1

Николь Кидманнинг отаси вафот этди

ШОУ-БИЗНЕС 12.09.2014, 19:04
Николь Кидманнинг отаси вафот этди

Маълумотларга кўра, Голливуд актрисаси Николь Кидманнинг отаси Энтони Дэвид Кидман 11 сентябр куни бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда www.dni.ru нашри хабар беради. Фожеа Сингапурда, Николь Кидманнинг кичик синглиси Антониянинг уйида содир бўлган. Энтони Дэвид Кидман йиқилиб тушган ва кўп ўтмай оламдан ўтган.

Энтони Дэвид Кидман Royal North Shore Hospital да психолог бўлиб ишларди. Бундан ташқари Сидней Университетида дарс берарди. Қатор мақолалари ОАВда доимий равишда чоп этилган. 2005 йилда эса клиник психологияга қўшган бебаҳо хиссаси учун давлат мукофотига сазовор бўлган. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан Николь Кидман оммавий ахборот воситаларига интервью бериб улгурмади. Шу сабабли, фожеа борасидаги маълумотлар кам. Биз эса воқеалар ривожини кузатамиз ва тез орада бу ҳақда тўлиқ маълумотни тақдим этамиз. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1