АсосийJamiyat

Темир йўлчиларнинг “энг яхши йил аёли” аниқланди

'Темир йўлчиларнинг “энг яхши йил аёли” аниқланди'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан “Йил аёли – 2018” миллий танлови ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Танлов мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётган, жамият ҳаётида фаол, ҳар томонлама ибратли темирйўлчи аёлларни аниқлаш, уларнинг илғор ҳаёти ва иш тажрибасини оммалаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

1.jpg

Танлов якунига кўра, Гран-при Тошкент темир йўл муҳандислари институти катта ўқитувчиси Нодира Хўжаевага топширилди. «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти бош мутахассиси Саида Мустафаева биринчи, Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари Ирода Пардаева иккинчи ва Қўнғирот минтақавий темир йўл узели муҳандиси Паршагул Абдуқодирова учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, “Йилнинг энг намунали бошланғич ташкилоти раиси”, “Йилнинг энг билимли педагог аёли”, “Йилнинг энг фидойи тиббиёт ходими”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Корхона фахри бўлган йил аёли”, “Хотин-қизлар ўртасида спорт ва соғломлаштириш йўналишидаги фаоллиги учун”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

8 (1).jpg

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар