Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 2 август куни мактаб ўқувчисини машина уриб кетди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ангрен шаҳар Логистика марказида яшовчи Г.Л. “Кобальт” русумли автомашинасини “Жиззах-Пахтакор-Гагарин” йўлининг 83-км.да ҳайдаб кетаётиб, пиёда, “Ипак йўли” МФЙда яшовчи мактаб ўқувчиси Х.М.ни уриб юборган.
Натижада Х.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.






