АсосийDunyo

Зимбабведа президент сайловининг натижаси эълон қилинди

'Зимбабведа президент сайловининг натижаси эълон қилинди'ning rasmi

Зимбабведа ўтказилган ва кўплаб можароларга сабаб бўлаётган президент сайловининг натижаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда Ntv.ru нашри.

Унга кўра амалдаги президент Эммерсон Мнангагва ғалаба қозонган.

Мамлакатнинг барча 10 та вилоятларида сайлов бюллетенлари ҳисоблангач, якуний натижа эълон қилинди. Унга кўра, амалдаги президент ҳамда Зимбабвенинг ҳукмрон партияси “Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарвар фронт” партиясининг раҳбари Эммерсон Мнангагва рақибларидан ўзиб кетиб, ўз лавозимини қайта эгаллади.

Унга 2,46 миллиондан ортиқ сайловчилар овоз берган.Унинг рақиби Мухолифатдаги “Демократик ўзгаришлар ҳаракати” партиясидан номзод Нельсон Чамиза 2,15 миллионга яқин овоз тўплаган. Аввалроқ мамлакат пойтахти Хараре кўчаларида ҳарбийлар ва мухолифат тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтгани ва уч киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

    Бошқа янгиликлар