АҚШнинг Массачусетс штатидаги хонадонларнинг бирида 3 нафар гўдакларнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда 365news.biz нашри хабар беради.
Хукумат берган маълумотларга кўра, 2014 йилнинг август ойида ушбу хонадондан 4 нафар болалар мажбурий равишда олиб кетилган. Округ прокурори Вустер Джозеф Ёрли гўдакларнинг нима сабабдан вафот этгани аниқланмагани ва ходиса юзасидан ҳеч ким ҳибсга олинмагани ҳақида хабар берди. Бироқ болаларнинг мурдаси устида давлат томонидан тиббий экспертиза олиб борилмоқда.
Айтиш лозимки, болалар ушбу хонадонда ўта оғир шароитларда яшашган. Хонадонда гигиена ва озодаликка риоя қилинмаган.





