АсосийJamiyat

Ёшлар ўртасида маънавий тарбияга боғлиқ роликлар ва қисқа метражли фильмлар танлови эълон қилинди

'Ёшлар ўртасида маънавий тарбияга боғлиқ роликлар ва қисқа метражли фильмлар танлови эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш маркази ва Ёшлар медиа маркази, Ёшлар маънавий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган ижтимоий роликлар ва қисқа метражли фильмлар танловини эълон қилади.

Танловда:

- Аждодларга эҳтиром,

- Миллий қадриятлар,

- Замонамиз қаҳрамони,

- “Бу – менинг Ўзбекистоним” ҳамда

- Ёшлар – келажагимиз!

мавзулари бўйича 3 та йўналишда ижодий ишлар қабул қилинади:

— ҳаваскорлар томонидан тайёр ҳолда тақдим этилган ижтимоий роликлар;

— профессионаллар томонидан суратга олинган тайёр ижтимоий роликлар;

— ижтимоий ролик ва қисқа метражли филм сценарийси.

Танловда 30 ёшгача бўлган талабгорлар қатнашиши мумкин. Ғолиблар муносиб рағбатлантирилади, маъқулланган сценарийлар асосида ижтимоий ролик ва қисқа метражли фильмни суратга олиш ишлари молиялаштирилади.

Ижодий ишлар 2018 йилнинг 5 августидан 25 августига қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотни +99899 858-43-59 телефон рақами ва www.yi.uz сайтидан олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар