Ёшлар китобхонлигини ошириш масаласида танланган тўғри йўлнинг илк натижаларини жорий йилда иккинчи марта ўтказилаётган “Ёш китобхон” республика кўрик-танлови мисолида ҳам кўриш мумкин.
Хабарингиз бор, 12-14 июль кунлари Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида танловнинг саралаш босқичлари тест синовлари шаклида ўтказилган эди.
Шов-шувларга сабаб бўлган ушбу танловда ташкилотчилар томонидан бу йил кўп сонли ёшларнинг таклифлари асосида 10-14 ёш тоифаси ҳам қўшилди. Бу эса китоб ўқишга қизиқувчилар сонини янада оширди.
Танловнинг тест шаклида ўтган саралаш босқичларида 3 та ёш тоифаси – 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифалари бўйича жами 5055 нафар иштирокчи 86 ва ундан юқори балл тўплаб, иккинчи, яъни туман (шаҳар) босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.
Эндиликда аксар китобхонларимизни, лойиҳа кузатувчиларини танловнинг маҳаллий босқичи қандай тартибда ўтказилиши қизиқтирмоқда.
Демак, жорий йилнинг 7-9-август кунлари Республиканинг барча туман шаҳарларида “Ёш китобхон” танловининг маҳаллий босқичлари ўтказилади. Унда туман (шаҳар)лар миқёсида саралаш босқичида 86 ва ундан юқори баллни қўлга киритган иштирокчилар “Ўзбек адабиёти билимдони” ҳамда “Жаҳон адабиёти билимдони” шартлари бўйича беллашадилар.
Ҳар бир ёш тоифаси бўйича юқори балл тўплаб, ғолибликни қўлга киритган бир нафардан иштирокчи танловнинг ҳудудий босқичига йўлланма олади. Танловнинг шаффоф, белгиланган меъзонлар асосида ўтиши учун барча имкониятлар сафарбар этилмоқда.
uto; text-align:justify;text-indent:1.0cm;line-height:normal'>Танловда 30 ёшгача бўлган талабгорлар қатнашиши мумкин. Ғолиблар муносиб рағбатлантирилади, маъқулланган сценарийлар асосида ижтимоий ролик ва қисқа метражли фильмни суратга олиш ишлари молиялаштирилади.Ижодий ишлар 2018 йилнинг 5 августидан 25 августига қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумотни +99899 858-43-59 телефон рақами ва www.yi.uz сайтидан олишингиз мумкин.