АсосийJamiyat

Тошкентдаги корхоналардан бирида газ баллон портлади, 3 киши жароҳатланди

'Тошкентдаги корхоналардан бирида газ баллон портлади, 3 киши жароҳатланди'ning rasmi

Жорий йилнинг, 5 август куни соат 10:10 да Тошкент шаҳар Сергели туманидаги “Трест Бино қурилиш” МЧЖ ҳудудида газ баллони портлади, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, пропан газ балонидан газ қолдиқларни бўшатиш вақтида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида, яқин масофада ишлаётган 3 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Қуйидагилар жабрланганлар: Мўминов 1966 йилда туғилган (80 % термик куйиш), Ҳакимов 1982 йилда туғилган (27 %), Анакулов 1989 йилда туғилган (27 %).

Жабрланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар