АсосийDunyo

“МТС” эгасига нисбатан жиноий иш очилди

“Система” акциядорлик молия корпорацияси директорлар кенгаши раиси Владимир Евтушенковга нисбатан жиноий иш очилди.

У пул маблағларини ўзлаштириб олишда айбланмоқда. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС агентлиги хабар беради.

“Расмий илтимоснома инобатда олиниб, унга суд томонидан эҳтиёт чорасини сифатида уй қамоғи қўлланди”,-деди Россия федерацияси тергов қўмитасининг расмий вакили Владимир Маркин.

“Тергов қўмитаси “Система”  директорлар кенгаши раиси Владимир Евтушенков жиноий йўл билан мол-мулкни ўзлаштириб олишга алоқадор эканлигини тасдиқлаш учун етарлича далилларга эга”,-дея қайд қилиб ўтди Владимир Маркин.

Хабарда ёзилишича, Евтушенков 7 йилга озодликдан маҳрум қилиниши ва миллион рубль миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “МТС” уяли алоқа оператори компаниясининг назорат пакети “Система” АМКга тегишлидир.

    Бошқа янгиликлар