АсосийJamiyat

Бухорода қулаган бино бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлди

'Бухорода қулаган бино бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 2 август куни Бухородаги эски тахта завод ўрнидаги темир бозорида икки қаватли бино қулади, деб хабар бермоқда "Nuz.uz".

Бино ёнидаги автотураргоҳда турган машиналарнинг мажақланиб кетган суратлари ўша куниёқ ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганди. Гувоҳларнинг айтишича, ҳодиса юз берган вақтда унинг ичида одамлар бўлган.

Бухоро шаҳар ИИБнинг маълум қилишича, хусусий қурилиш ташкилоти томонидан савдо мажмуасини қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар икки қаватли кўшни бинонинг қулашига сабаб бўлган.

«Фожеадан икки кун аввал қурувчилар чуқурлиги 2,5 метр, ўлчами 17 метрга 15 метр бўлган котлован қазишни тугатишган эди. Бу эса бинонинг қулашига сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Улар бино олдида тўхтаб турган Matiz ва Tico автомобилларининг ичида бўлган», – деди тергов бўлими бошлиғи Рустам Ашуров.

Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 256 моддасига кўра жиноят иши қўзғатилган. Терговолди текшируви бошланиб, экспертиза белгиланган.

    Бошқа янгиликлар