АсосийJamiyat

​Давергеодезкадастр ёшлари 2050 йилга саёҳат қилишди

'​Давергеодезкадастр ёшлари 2050 йилга саёҳат қилишди'ning rasmi

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, интелектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек ўз ғояларини эркин баён этишларини таъминлаш мақсадида, “Ёшлар нигоҳи” шоири остида 3-5 август кунлари ёшлар форуми ўтказилди.

Форумда қўмита ҳудудий тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган 40дан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирок этишди. Форум доирасида ёшлар билан “Муаммо ва ечим” мунозараси, “Менинг ғоям” викторинаси, “Қўмита келажаги ёшларни гоҳида” давра суҳбати шунингдек, қўмита Раиси Абдуллаев Абдушукур Хамидович ҳамда раис ўринбосари Рузметов Мақсуд Исмоилович билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Қарийб 3 соат давом этган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар, соҳадаги мавжуд камчиликлар, шунингдек, коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича таклифлар, шунингдек, соҳани ривожлантиришга қаратилган ғояларини беришди. Ушбу таклифлар асосида Давергеодезкадастр қўмитасининг 2019 йилги ёшлар дастурига киритилиши кўзда тутилди. Шу билан бирга ёшлар томонидан бу форумни юртимизнинг ҳар бир вилоятларида давомий ўтказиш таклиф этилиб бу ўзўрнида қўмита раиси томонидан қўллаб-қувватланди.

“Ёшлар нигоҳи” форумида соҳанинг келажаги бўлган ёшлар 2050 йилга саёҳат қилишди ва геодезия, картография, кадастр йўналишлари будаврда қандай ҳолатда бўлиши тўғрисида башорат қилишди.

Уларнинг башоратига кўра 2050 йилда:

— Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ космик йўлдошлари бўлади;

— Ер, геодезия, картография ва кадастр йўналиши бўйича алоҳида таълим муассасалари фаолият юритади;

— Кадастр ўлчамларини аниқлаш ва чизмасини сканер қилган ҳолда шакллантирувчи ускуналар пайдо бўлади;

— Ўзбекистоннинг Ойда ўз майдони бўлади;

— Ер майдонларимизнинг 50% суғориладиган ерларга айлантирилади;

— Дронлар махсус пульт ёрдамида инсон бошқарилмайди. У дастур ёрдамида белгиланган вазифани ўзи бажаради;

— Ер, геодезия, картография ва кадастр йўналишида қўлланиладиган барча техника ускуналари ўзимизда ишлаб чиқарилади.

    Бошқа янгиликлар